...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳур математик кўчада музлаб қолиши натижасида ҳалок бўлди


20:23, 24.12.2018 Олам
 13 486

Марҳумнинг жасади, ўрганиш учун юборилган.

Математик, Халқаро шахмат федерациясининг (ХШФ) фахрий аъзоси Эдуард Дубов Москвадаги Теплый Стан туманида музлаб қолиши натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Вести” хабар берди.
 
Шифохонага тумандаги Профсоюзная кўчасидан ҳаддан ташқари совуқ қотган қари эркакни олиб келишган. Маълум бўлишича, у алкоголли ичимлик таъсирида бўлган.
 
Эркакни 22 декабрь куни топиб, шифохонага олиб боришган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатига қарамай, у 23 декабрь куни вафот этган.
 
Кейинроқ полиция, ҳалок бўлган одамнинг шахсини аниқлаган. У Москва математика жамиятининг аъзоси, педагог, халқаро шахмат ҳаками ва ХШФнинг фахрий аъзоси 80 ёшли Эдуард Львович Дубов бўлган. 1990 йилларда Дубов Москва шахмат федерациясини бошқарган.
 
Унинг жасади, ўрганиш учун юборилган, ҳуқуқ-тартибот ходимлари вазиятга ойдинлик киритиш ҳаракатини бошлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Эдуард Львович Дубов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!