...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яккасаройдаги мулоқотда халқ мурожаатларига лоқайдлик қаттиқ танқид қилинди


12:42, 21.04.2017 Жамият
 2 256

Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани аҳолисидан 2017 йилнинг 20 апрель ҳолатида жами 6 654 та мурожаат келиб тушган.

Сайёр қабул давомида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан бевосита тегишли соҳа раҳбарларига мурожаат қилиш ва улар юзасидан жавоб олиш имкониятига эга бўлди.
 
Очиқ мулоқотда суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, марказий идора ва ташкилотлар, банк-молия муассасалари раҳбарлари, Тошкент шаҳри ва Яккасарой тумани ҳокимликлари масъул ходимлари фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглаб, уларни жойида ҳал этишга ҳаракат қилдилар. Қўшимча ўрганиш зарур, деб топилган мурожаатлар бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
 
Таҳлилларга мурожаат қиладиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани аҳолисидан 2017 йилнинг 20 апрель ҳолатида жами 6 654 та мурожаат келиб тушган.
 
Мурожаатларнинг 2 177 тасини бевосита Яккасарой тумани ҳокимлиги ваколатига тааллуқли масалалар ташкил этади. Туман ҳокимлигида мурожаатлар билан ишлаш тўғри ташкил этилмагани, мурожаатларни тақсимлаш ва назорат қилиш ишларига малакали кадрлар жалб этилмагани ҳамда таҳлил ишлари йўлга қўйилмагани оқибатида фуқароларнинг шикоят ва аризаларига қонунда белгиланган муддатда жавоб бериш шартлари бузилишига йўл қўйилмоқда. Мисол учун, ҳозирги кунда 145 та муддати ўтган мурожаат мавжуд бўлиб, шундан 42 таси 2016 йилдан қолдиқ бўлиб ўтган, 103 таси эса жорий йилнинг январь, февраль ва март ойларида келиб келиб тушган.
 
Очиқ мулоқотда туманда мурожаатлар билан ишлаш, одамларнинг ичига чуқур кириб бориш, уларни тинглаш, йиғилиб қолган муаммоларни ҳал қилиш борасида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар кескин танқид қилинди.
Бобур Жалолов

Теглар:Яккасарой Сайёр қабул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар