...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уй ва машина деб фирибгарга ўлжа бўлди


19:39, 27.10.2018 Жамият
 5 236

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Кеча, 26 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани ИИБга фирибгарлик юзасидан ариза келиб тушди.
 
Унга Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи фуқаро А.О. Юнусобод туманида яшовчи Б.Б. ва Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи К.Р.дан катта миқдордаги пул олгани баён этилган. Унга кўра, А.О. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги МИБ томонидан мусодара бўлган арзон нархдаги Malibu ва Captiva русумли автомашиналарни ҳамда Ш.Руставелли кўчасида жойлашган хонадонни онлайн биржа орқали олиб беришини айтиб, улардан жами 57 150 АҚШ долларини олган.
 
А.О. берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган. Кўрилган чоралар натижасида, фуқаро А.О. қолга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Тошкент шаҳри Яккасарой тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар