...
МЕНЮ
ONLINE TV

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқлар камайтирилиши мумкин


17:23, 21.12.2017 Жамият
 5 534

2018 йилги солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари солиқ юки янада камайтиришга қаратилмоқда.

2018 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 290,6 триллион сўмни ташкил этади.
 
Ўзбекистонда нархлар умумий даражасининг ўсиши 14,1 фоиз, инфляция даражаси 12-13 фоиз бўлиши ҳамда бюджет параметрлари ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,02 фоиз соф даромад билан бажарилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.
 
2018 йилги солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари солиқ юки янада камайтириш, бир хил солиққа тортиш базасига эга солиқ ва мажбурий тўловлар миқдорини қисқартириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базаси мустаҳкамлаш, ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилади.
 
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари ўртача 30 фоизга камайтирилиши назарда тутилмоқда.
 

Теглар:Солиқ Якка тартибдаги тадбиркор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар