...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳар йили дунё бўйича 2 миллион аёл қулликка сотилади


12:42, 29.01.2016 Жамият
 4 848

Ҳар йили ер юзида 4 миллиондан ортиқ катта ёшдаги киши одам савдоси иллатининг қурбони бўлади. 10 миллион бола қулликка харид қилинади

Одам савдоси муаммосии бугун дунё ҳамжамиятининг эътиборини тортган глобал масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Дунё ҳеч бир мамлакат, ҳеч бир миллат йўқки, бу дарднинг аламини тотиб кўрмаган бўлса... ХХ асрнинг 80-90 йилларига келиб урчиган бу иллат бугун дунёни ташвишга солаётган, кўплаб хунрезликларга оғриқли нуқта бўлиб қолмоқда. Маълумотларга қараганда, ҳар йили ер юзида 4 миллиондан ортиқ катта ёшдаги киши одам савдоси иллатининг қурбони бўлади. 10 миллион бола қулликка харид қилинади. Таҳлилчиларнинг фикрича, ҳар йили ўртача 2 миллионга яқин аёл қул сифатида сотилади.

Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш масаласига бағишлаб ўтказилган тадбирда ҳам одам савдосига қарши курашиш масаласига алоҳида тўхталинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Одам савдосидан жабрланганларга ёрдам бериш ва уларни ҳимоялаш бўйича республика реабилитация маркази мутахассислари, Қўнғирот, Мўйноқ, Қанликўл ва Шуманай туманлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳамда одам савдосига қарши курашиш бўйича идоралараро ҳудудий комиссияси аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашди.
Одам савдосига қарши курашиш бўйича идоралараро ҳудудий комиссияси томонидан 2009-2015 йилларда олиб борилган ишлар муҳокама этилди. Хусусан, одам савдосига қарши курашиш, унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш, оқибатларини камайтириш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди. 

Ўзбекистон 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг “Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида”ги Конвенцияга қўшилди. Шунингдек, мамлакатимиз парламенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 2000 йил 15 ноябрда қабул қилинган "Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида"ги Конвенцияга ҳамда одам савдоси, айниқса, аёллар ва болаларни сотишнинг олдини олиш, унга чек қўйиш ва бунинг учун жазолаш тўғрисидаги қўшимча ҳужжатлар имзоланди. 

Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори  Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган самарали ишларнинг яна бир намунасидир.
 

Теглар:Одам савдоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар