...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафта дайжести: доллар балоси, “Forbes”, Ички ишлар ва педофил


09:45, 15.04.2017 Жамият
 3 644

Ўзбек хонандаси ва актёри яна ота бўлди, доллар баҳоси ошди, Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди.

Тугаётган ҳафтанинг энг муҳим воқеалар кетма-кетлигини тақдим этамиз.
 
Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Шу кунгача ҳоким вазифасида ишлаган Неъматилла Ахатов ўз лавозимидан озод этилди. Шаҳарга янги ҳоким этиб Умарбек Халилов тайинланди. У олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида ишлаган, Давлат маслаҳатчиси хизматида бош инспектор лавозимларида фаолият олиб борган.
 
“Божалар” гуруҳи яккахони Жаҳонгир Позилжонов 10 апрель куни бешинчи марта оталик бахтига муяссар бўлди. Хонанданинг оиласида қиз фарзанд дунёга келди.
 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жорий йилнинг 11 апрелидан 1 АҚШ долларини 3650 сўм 74 тийин этиб белгиланди. Бу аввалги курсга нисбатан 27 сўм 67 тийинга кўп. 1 евро қиймати эса 19.54 сўмга тушиб, 3894 сўм 88 тийинни ташкил қилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
 
Жиззах шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” шоҳкўчаси Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи билан аталди.
 
Президент Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ижроси, мактаблар фаолияти билан танишиш мақсадида Чилонзор туманига ташриф буюрди
 
Нью-Йорк шаҳрида фаолият юритадиган Credit Exim лойиҳаси директори Дилмурод Асқаров Ўзбекистонда туғилиб вояга етган ва Ўзбекистон номидан “Forbes” журнали рўйхатига киритилди.
 
Алишер Усмонов мухолифатчи Алексей Навальнийни ва Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведевнинг кўчмас мулкини текширгани учун Коррупцияга қарши курашиш фондини судга берди.
 
Тошкентда мактаб ўқувчисини зўрламоқчи бўлган педофил қўлга олинди.
 
“Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатувини суратга олиш ишлари бошланди. Эндиликда бу дастурни “Маҳалла” телеканали орқали ҳар ойда бир марта томоша қилишингиз мумкин. 
 
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюрди ва ташрифини Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади.
Дурдона Расулова

Теглар:Ҳафта якуни Муҳим хабарлар Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар