...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Сурхондарё вилояти ҳокими ижтимоий роликда иштирок этди


13:44, 22.08.2017 Жамият
 3 369

Китоб мутолаасига бағишланган видеороликда турли касб эгалари тасвирланган.

Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланган Сурхондарё вилояти ҳокими, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Турдимов ижтимоий аҳамиятга эга видеороликда иштирок этди. Бу ролик унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирилди.
 
Китоб мутолаа қилишга ундовчи ушбу видеороликда турли касб эгалари тасвирланган бўлиб, бу орқали ҳар бир соҳада билим, бадиий тафаккур зарур эканлиги ғояси илгари сурилган.
 
Жумлалар шеърий тарзда тузилган бўлиб, бу кўплаб инсонларнинг диққатини тортган. Фойдаланувчилар роликни томоша қилиб, ижобий мазмундаги фикрларни қолдиришган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Эркинжон Турдимов Сурхондарё Ижтимоий ролик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар