...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Шомаҳмудовларнинг қизи уйидан лимузинда олиб кетилди


16:39, 09.05.2018 Жамият
 17 646

Холида холанинг узоқ йиллик орзуси амалга ошди.

Шайхонтоҳур туманида яшовчи Шомаҳмудовлар оиласининг тўнғич қизи Холида холанинг орзуси ушалди.
 
Холида хола аввал берган интервьюларининг бирида “9 май куни узун лемузин машинада додамнинг номи қайтган майдонга олиб боринглар” деган эди. Мана бугун Холида Шомаҳмудованинг узоқ йиллик орзуси амалга ошди.
 
Шомаҳмудовлар оиласининг тўнғич қизи Шоаҳмад ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласининг халқлар дўстлигини ифода этиб турувчи ҳайкалларини Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройи майдонига бориб кўрди ва ҳайкал пойига гуллар қўйди. Таъсирланиб кетган Холида хола ҳайкаллар орасидан ўзини топа олди ва яқинларини чуқур ўйга толиб ёдига олди.
 
Иккинчи жаҳон уруши йилларида юксак меҳр-мурувват ва оқибат кўрсатган Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласининг жасорати Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселекторда алоҳида қайд этиб ўтган эди.
 
Шундан сўнг Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги Боғ  кўча ўрнига Шомаҳмудовлар оиласи номи қайтарилди. 14 нафар болани ўз қанотига олган Шоаҳмад ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласининг халқлар дўстлигини ифода этиб турувчи ҳайкаллари Тошкент шаҳридаги “Истиқлол” санъат саройи майдонига кўчирилди.
 
Шунингдек, Президент Шомаҳмудовлар оиласининг халқлар дўстлиги ифодачиси эканини таъкидлагач, “Истиқлол” санъат саройи номи, майдони ва шу ердаги Бунёдкор метро бекати “Халқлар дўстлиги” номи билан қайта номланди.
 
Шайхонтоҳур тумани Жарариқ маҳалласи Боғ кўча 35-уйда яшовчи Шомаҳмудовлар оиласининг тўнғич қизи Холида хола (Олга Семёновна) унинг оиласига қилинаётган катта эътирофдан хурсанд бўлиб, берган интервьюсида юқорида таъкидланган “Шу кунларга етиб келганимга ва ҳамма хайрли ишларни ўз кўзим билан кўраётганимга шукур. 9 май куни узун лимузин машинада додамнинг номи қайтган майдонга олиб боринглар”, деган яхши ниятлари охир-оқибат 9 май Хотира ва Қадрлаш куни арафасида амалга ошди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Холида хола Шомаҳмудовлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар