...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев эртага Шомаҳмудовлар ҳайкалини кўргани боради


18:30, 07.05.2018 Жамият
 6 070

Бир неча кундан буён ушбу ҳудудда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан 10 кун аввал буюк адолат қарор топди! Шоаҳмад ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласининг халқлар дўстлигини ифода этиб турувчи ҳайкаллари Тошкент шаҳридаги эски манзилигига кўчирилиши юзасидан Президент топшириғи эълон қилинганидан кўп ўтмай, “Истиқлол” санъат саройи номи “Халқлар дўстлиги” номига ўзгартирилди. Унинг қаршисидаги майдонга ҳам шу ном берилди. Ва Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали ўз жойига қайтарилди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" манбаси хабар қилди.
 
Бир неча кундан буён ушбу ҳудудда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
 
Майдон янгича ва замонавий кўриниш касб этган. Гуллар билан безатилаётган боғчалар атрофига ўриндиқлар, ёритгичлар ўрнатилиб, одамларнинг оила даврасида ҳордиқ чиқариши учун шароит яратилмоқда.
 
Эртага, 8 май куни ушбу майдоннинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қатнашиб, Шомаҳмудовлар ҳайкали пойига гул қўйиши режалаштирилган.
 
Маълумот ўрнида, “Халқлар дўстлиги” монументи Тошкентда 1982 йилда ўрнатилган бўлиб, унинг муаллифлари – ҳайкалтарош Д.Б.Рябичев ва архитекторлар Л.Т.Адамов, С.Р.Одилов.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Шомаҳмудовлар ҳайкали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар