...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Шавкат Мирзиёевнинг Шайхонтоҳур туманига ташрифи якунланди


18:48, 26.05.2017 Жамият
 6 473

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Шайхонтоҳур туманида бўлиб, у ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 май куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига ташрифини “Сузук ота” мақбараси ва жомеъ масжидидан бошлади.
 
Шунингдек, Президент “Тошкент иссиқлик маркази” акциядорлик жамиятининг 3-иссиқлик марказида ҳам бўлди.
 
Сўнгра Президентга тумандаги коллежларда ўқувчилар қайси соҳаларда ўқишни тамомлаётгани, кредит олиб ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар ҳақида маълумот берилди. Давлат раҳбари битирувчиларнинг биронтаси ҳам бўш қолмаслиги, уларнинг ишга жойлашишини қатъий назоратга олиш зарурлигини таъкидлади.
 
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманининг Белтепа ва Жарариқ кўчалари кесишган жойда барпо этилаётган кўнгилочар истироҳат боғи қурилишини кўздан кечирди.
 
Президент кўрсатмасига мувофиқ, пойтахтда бунёд этиладиган Қорақамиш истироҳат боғи, “Эски шаҳар” савдо маркази, кўп қаватли турар-жойлар, талабалар миллий илмий-маърифий маркази, Ислом маданияти маркази лойиҳалари янада такомиллаштирилди.
 
Тошкентнинг Ислом Каримов кўчасида 3,5 минг ўринли Универсал спорт саройи, Махтумқули кўчасида Ашхобод боғи, Шайхонтоҳур туманида замонавий савдо маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Ёзувчилар уюшмаси биносини қуриш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилди.
 
Шунинг билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Шайхонтоҳур туманига ташрифи ўз якунига етди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур Шавкат Мирзиёевнинг Шайхонтоҳурга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар