...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Шавкат Мирзиёев Бекободда таъзияли уйга кириб ҳамдардлик билдирди


09:28, 19.08.2017 Жамият
 7 342

Президент бекободлик Мухтор Миркомиловнинг турмуш ўртоғи вафот этгани муносабати билан кўнгил сўради.

Шавкат Мирзиёев қайси ҳудудга бормасин оддий одамлар билан учрашишга ҳаракат қилади. Президентнинг Бекобод шаҳрига ташрифи давомида ҳам шундай ҳолат кузатилди.
 
Давлат раҳбари Тошкент вилояти фаоллари билан учрашганидан сўнг йўл-йўлакай таъзия бўлаётган хонадонга кўзи тушди.
 
Бу хонадонда Мухтор Миркомиловнинг турмуш ўртоғи бевақт вафот этгани туфайли маросим бўлаётган эди.
 
Шавкат Мирзиёев хонадон эгаларига ўзининг чуқур ҳамдардлигини билдирди. Уларга бардош ва сабр тилади.
 
Тошкент вилоятининг мутасадди раҳбарларига ушбу оилага кўмак ва ёрдам кўрсатиш ҳақида кўрсатма берди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Бекобод Ташриф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар