...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг шериклари устидан ўтказилган суд мажлиси


10:21, 19.08.2017 Жамият
 6 521

Тинтув вақтида Турсунбоев ва унинг шериклари хонадонидан миллий валютадан ташқари, 12 миллиондан ортиқ АҚШ доллари топилган.

Аввалроқ, халқ орасида “Аҳмадбой” исми билан танилган Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг шериклари иши устидан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтганлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
16 август куни бўлиб ўтган суд мажлиси гувоҳлар иштирокида ўтди. Аҳмаджон Турсунбоевга тегишли “Чиноз ҳалол чорва” ва “Чиноз авто ҳамкор” корхоналарига мурожжат қилган фуқароларннг кўрсатмалари эшитилди.
 
Гувоҳларнинг айтишича, Аҳмадбой ва унинг шериклари аҳолидан ҳеч қандай кафолат бермаган ҳолда камида 100 фоизлик устама ҳақ қайтариш шарти билан миллий ва хорижий валютада пулларни қабул қилган. Икки томон ҳам ўзаро оддий аҳдлашув битимини тузган, яъни бирор ҳодиса юз берган тақдирда Аҳмаджон Турсунбоевнинг яқинларидан пул талаб қилмаслик қайд этилган.
 
Суд мажлисида иштирок этган гувоҳларнинг кўрсатмалари:
 
Эркин Ғаниев: 2016 йил 16 январь куни ўзимнинг шахсий автомобилимни бозорга олиб чиқиб сотиб, ундан олган 6000 АҚШ долларини Аҳмадбойга топширганман. 4 ойлигини олганман.
 
Шуҳрат Шарипов: Олмазор туманида жойлашган офисларига 6000  АҚШ доллари олиб бориб берганман. Шу пайтгача ҳеч қанча пул қайтиб олмаганман. Иззат исмли болага топширганман.
 
Муҳаббат Ҳайдарова: 10 ойда 15100 доллар қилиб қайтариб берамиз дейишганди. Ўғлимга уй қурмоқчи эдик. Ўғлим билан турмуш ўртоғим Россияда ишлаб келишганди, яна уйдаги молларни сотиб, пулини олиб бориб берган эдик.
 
Аҳмаджон Турсунбоев аҳолидан ноқонуний равишда ҳеч қандай кафолатсиз катта миқдорда пул, қимматбаҳо буюмлар, автомобиллар олган. Шунингдек, 2 та қилиб беришга ваъда бериб, қорамол ҳам олган. У фоиз эвазига аҳолига қарз ҳам берган. У беш йил давомида жиноий фаолиятини олиб борган. Тергов вақтида Турсунбоев ва унинг шериклари хонадонидан миллий валютадан ташқари, 12 миллиондан ортиқ АҚШ доллари топилган.
 
Айни кунларда суд жараёнлари давом этмоқда. Кузатишда давом этамиз. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Аҳмаджон Турсунбоев Аҳмадбой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар