...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аҳмадбой олган автомобиллардан 105 таси эгаларига қайтарилди


17:32, 01.02.2018 Жамият
 9 681

Қарийб 2 йил аввал ўз автомобилини Аҳмадбойга топширган кишиларнинг қувончини видео орқали томоша қилинг.

Халқимиз орасида чинозлик “Аҳмадбой” сми билан тилга тушган молиявий пирамида асосчиси Аҳмад Турсуновнинг “тадбиркорлиги”га 2016 йил июнь ойи бошида нуқта қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Тошкент вилояти Чиноз туманидаги “Чиноз ҳалол чорва” ва “Чиноз авто ҳамкор” масъулияти чекланган жамиятларининг муассиси Аҳмаджон Турсунбоев йилига камида 100 фоизлик дивиденд тўлаш, яъни икки баравар қилиб қайтаришни ваъда қилиб, жуда катта миқдордаги омонат маблағларини миллий ва хорижий валютада қабул қилиш билан шуғулланиб келган. Аҳмадбойдан қарз олган ёки қарз берганлар сони бир неча ўн мингга етган.
 
Аҳмаджон Турсунбоевга Жиноят кодексининг 4 та моддаси бўйича айблов қўйилди. У 177-модданинг (валюта қимматликларининг ноқонуний харид қилиниши ёки сотилиши) “а”, “б” бандлари, 188-модда (Давлат рўйхатидан ўтмай тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, ўта йирик миқдорда назоратсиз даромад олиш), 189-модда (Савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 190-модданинг (Лицензиясиз фаолият билан шуғулланиш) “а”, “в” бандлари билан айбланганди.
 
Халқимиз орасида икки баравар қилиб қайтиб олишни мақсад қилган ҳолда Аҳмадбойга қорамол ёки автомобилларини ҳам берган фуқаролар бор. Куни кеча тарқалган хабарлар бироз тин олган “Аҳмадбой васвасаси”ни  яна жонлантириб юборди.
 
2015-2016 йиллар давомида Аҳмаджон Турсунов ва унинг шериклари томонидан аҳолидан олинган 105 та турли русумдаги автомобиллар ўз эгаларига қайтарилди.
 
Ўз транспорт воситасини олиб кетишга келган автомобиль эгалари, яъни Аҳмадбойнинг найрангларига учган ва машинасининг эвазига икки баробар фойда олишни кўзлаган фуқаролар кеч бўлса-да бундай “ўйин”лар қурбонига айланиб қолишганидан афсусда эканликларини билдирдилар. Қарийб 2 йил аввал ўз автомобилини Аҳмадбойга топширган кишиларнинг қувончига видеолавҳа орқали ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин.
Дурдона Расулова 

Теглар:Аҳмадбой Молиявий пирамида Аҳмаджон Турсунов Чиноз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар