...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уй, иш, санаторияга йўлланма – Шайхонтоҳур ҳокими фуқароларга Президент совғасини топширди


18:52, 17.06.2018 Жамият
 2 676

Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилаётган фуқароларнинг муаммолари ижобий ҳал этилмоқда.

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги томонидан аҳоли муаммоларини ҳал этиш, уларни ҳаётдан мамнун бўлиб яшашлари учун амалий ишлар қилинмоқда.
 
Жумладан, касаллик туфайли ётиб қолган фуқароларга моддий ёрдам, кам таъминланган, уй-жойи таъмир талаб оилаларга таъмирлаш ишларида кўмак, ташхисдан ўтказиш учун клиникаларга йўлланмалар, бандлигини таъминлаш масалаларида қатор ишлар амалга оширилди.
 
Ўрганиш ишлари давомида тумандаги имконияти чекланган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг муаммоларини бартараф этиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус “Йўл харита” тузилди.
 
Ана шундай яхши мақсадларни кўзлаган ҳолда Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилаётган фуқароларнинг муаммоларини ижобий бартараф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбир ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Матбуот котиби Хусниддин Эргашев “Qalampir.uz” интернет нашрига хабар берди.
 
Тадбирда туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари туман Кенгаши, “Қизил ярим ой” жамияти ва бошқа бир қатор бошқарма ва ташкилотлар қатнашди.
 
Туман ҳокими Баҳром Ғойибназаров сўзга чиқиб, Тошкентда, айниқса Шайхонтоҳур туманида олиб борилаётган ишлар хусусида гапирди. Ҳоким аҳолининг кам таъминланган, ногиронлиги мавжуд қатламига ҳар доим ёрдамга тайёр эканлигини билдирди.
 
Шундан сўнг, қатнашчиларининг 25 нафарига соғлиқни сақлаш учун санатория ва шифохоналарга йўлланма, 50 нафар имконияти чекланган фуқарога ногиронлик аравачалари, 10 нафар фуқарога доимий иш билан таъминлаш мақсадида тикув машинаси, икки нафар кам таъминланган уйга муҳтож оилага яшаш учун хонадон ажратилди.
 
Бундан ташқари ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга дори дармон тўплами, ҳасса, кийим-кечак, кўрпа-жилд жамланмасини Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги Президент номидан тантанали тарзда топширди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзор туманида истиқомат қиладиган вояга етган етим болалар ва қарияларга уй беришни бошлаган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шайхонтоҳур Баҳром Ғойибназаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Bobomurod
11:18 18.06.2018

Ассалому алайкум! Билишимча Шайхонтохур тумани хокимининг исми Баҳодир Ғойибназаров. Ишларингизда омад!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар