...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шайхонтоҳур ва Сергели туманларида солиқбоши ўзгарди


13:31, 06.09.2018 Жамият
 3 790

Тайинлов давлат солиқ қўмитасининг буйруғига асосан бажарилди.

Давлат солиқ қўмитасининг буйруғига асосан Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Сергели туманлари давлат солиқ инспекцияларига бошлиқ тайинланди.
 
Унга кўра, Абдунабиев Фахриддин Умарович Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
 
Фахриддин Абдунабиев 1972 йилда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган. Маълумоти олий, 1994 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
 
Меҳнат фаолиятини 1994 йилдан Чилонзор тумани давлат солиқ инспекциясида бошлаган. Фахриддин Абдунабиев Чилонзор, Миробод ва Сергели туманлари давлат солиқ инспекцияларида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
 
Шу кунга қадар Тошкент шаҳар Сергели тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
 
Мирпўлатов Жаҳонгир Музаффарович Сергели тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
 
Ж.Мирпўлатов 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Тошкент молия ва иқтисодиёт коллежини, 2011 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
 
Ж.Мирпўлатов меҳнат фаолиятини 2003 йилда Чилонзор тумани давлат солиқ инспекциясида бошлаб, масъул ва раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
 
Шу кунга қадар Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сергели Шайхонтоҳур солиқ инспекцияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар