...
МЕНЮ
ONLINE TV

Улуғбек Рўзиқулов қаерда? Давлат ташкилотларида унга аталган лавозимлар қолмадими?


14:18, 27.02.2018 Жамият
 16 906

Шахсий манбаларимиз етказган маълумотларга қараганда, Рўзиқулов айни дамда ҳеч бир ташкилотда ишлаётгани йўқ.

Сўнгги икки йил ичида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва кўплаб давлат ташкилотларида 100 дан ортиқ раҳбарлар алмашинуви кузатилди. Кимдир вазир даражасига кўтарилса, яна бошқа биров мутлақ ҳукуматдан четлаштирилди. Чекка-чекка туманларда фаолият юритаётганлар эса республика миқёсидаги раҳбарлик лавозимларини эгаллади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу алмашинувларга изоҳ бериб, ўзига ишонган, ёнадиган кадрларни атрофига тўплаётганини, янги жамоа шакллантираётганини айтганди.

Akbarxo'ja Rasulov tavsiya etadi!

Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва бошқа давлат такшилотлардаги алмашинувлар ҳақида сўз борганда, уларда кўзга кўринган, таъбир жоиз бўлса, таниқли раҳбарлар қайси лавозимга қўйилаётгани доим одамларга қизиқ бўлиб келган. Шу кунларда эса таҳририятимизга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари лавозимигача чиққан Улуғбек Рўзиқуловнинг қаерда ишлаётгани билан боғлиқ саволлар билан мурожаатлар келиб тушмоқда.
 
Улуғбек Рўзиқулов 2016 йилнинг 15 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, “Ўзавтосанот” акциядордик компанияси бошқаруви раиси – Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тайинланди.
 
Кўпчиликка маълум, 2017 йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Улуғбек Рўзиқулов Вазирлар Маҳкамасида эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 
 
Унинг ҳукуматдаги ўрнини эса Нодир Собирович Отажонов эгаллади.
 
“Ўзавтосаноат” компания раиси ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган Умиджон Салимов эса 2017 йилнинг 24 август куни “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси бўлди.

Шундан сўнг, ҳукуматдаги ўрнини йўқотган Улуғбек Рўзиқулов 15 йилдан буён “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКни бошқариб келаётган Валерий Тяннинг ўрнини эгаллади.

2017 йилнинг августидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Рўзиқулов жорий йилнинг 22 январь куни МАКдаги лавозимини янги эгасига топширди.

Aziz Rametov tavsiya etadi!

Улуғбек Рўзиқулов Бош вазир ўринбосарига бўлгунга қадар Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт Жамғармаси ижрочи директори, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти директори, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банкида турли лавозимларда ишлаб келган.

Бир неча йил ҳукуматда ишлаган Улуғбек Рўзиқуловнинг фаолияти билан боғлиқ тақдири ҳамон мавҳумлигича қолмоқда. Бугунгача у бирор ташкилотда иш бошлагани хабар қилингани йўқ. Шахсий манбаларимиз етказган маълумотларга қараганда, Рўзиқулов айни дамда ҳеч бир ташкилотда ишлаётгани йўқ.

Хўш, давлат ташкилоттларида унга аталган лавозимлар қолдими ё йўқ?! Бирга кузатамиз!

Теглар:Улуғбек Рўзиқулов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар