...
МЕНЮ
ONLINE TV

Учта университет битирувчиларига 30 миллион сўмдан грант ажратилиши мумкин


18:23, 28.02.2018 Жамият
 3 798

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бу ҳақда маълум қилган.

“Ўз туристик компаниясини очмоқчи бўлган,  Ўзбекистоннинг 3 та университети битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 30 миллион сўм миқдоридаги грант беришга тайёр” деган Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Халқаро пресс-клубнинг 28 февралдаги “Ўзбекистонга хуш келибсиз: Туризм – мамлакатнинг янги бренди ” мавзусидаги сессиясида.
 
Бу – Инҳа университети, Халқаро Вестминстер университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти битирувчиларидир.



Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси битирувчи талабаларга ўз туристик компаниялари учун махсус сайт яратиш ва бошқа давлатларга чиқиб, ҳамкорликни йўлга қўйиш борасидаги фаолиятига ҳам молиявий ёрдам беради. Бундан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистоннинг туризм соҳасига билимли, кўп тилни биладиган ёшларни жалб этишдир, деб ёзади Халқаро пресс-клубнинг расмий сайти.
Фирдавс БЕК

Теглар:Битирувчи грант 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар