...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркманистон Президенти ўзбекистонлик ҳамкасбига от совға қилди, Шавкат Мирзиёев эса...


01:40, 07.03.2017 Жамият
 12 115

Туркманистон Президенти Ўзбекистон раҳбарига зотдор от совға қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 март куни Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ва икки мамлакат делегациялари иштирокидаги йиғилишдан сўнг, Президент Гурбангули Бердимуҳамедовга Ўзбекистонда яқинда чоп этилган Махтумқулининг “Элингга бахш айла” деб номланган китобини совға қилди. Туркманистон Президенти китоб энг яхши туҳфа эканини таъкидлаб, Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.
 
Куннинг иккинчи ярмида Президентлар Халқаро Ахалтеки отлари мажмуаси билан танишдилар. Туркманистон Президенти Ўзбекистон раҳбарига зотдор от совға қилди.
 
Шавкат Мирзиёев Туркманистон Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди. Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди. Бу хиёбонга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2007 йилда кўчат ўтқазган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Сапармурат Ниёзов мақбарасига гул қўйди. Ўтганларнинг руҳи покларига Қуръон тиловат қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи давом этмоқда.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи Ўзбекистон-Туркманистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар