...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркманистон Алоқа вазири ўринбосари Ўзбекистонга келди


16:42, 23.05.2017 Жамият
 2 252

Вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири билан учрашди.

Кеча, 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Туркманистон Алоқа вазири ўринбосари Ашир Мурадович Гараев бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Айни дамда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг янги саҳифалари очилиб, барча йўналишлар бўйича юқори даражали муносабатлар ўрнатилмоқда. Жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ўзаро алоқалар тобора ривожланмоқда.
 
Учрашувда илғор технологияларни жорий қилиш, ҳамкорликда АКТ йўналишида тажриба алмашишнинг истиқболларини ўрганиш муҳим масала ҳисобланиши қайд этилди. Хусусан, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириш, “электрон ҳукумат”ни ривожлантириш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.  

Теглар:Ўзбекистон-Туркманистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ашир Гараев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар