...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда яна ЙТҲ. Бу сафар мактаб ўқувчилари жабрланди


20:12, 16.05.2017 Жамият
 4 158

1981 йилда туғилган Matiz автомобили ҳайдовчиси 221-мактабнинг 6-синфида ўқийдиган қизни уриб юборган.

Кеча, 15 май куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларида ҳайдовчилар икки нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди.

Биринчи йўл-транспорт ҳодисаси Қодиров кўчасида, Акушерлик ва гинекология институти қаршисида рўй берган. 1981 йилда туғилган Matiz автомобили ҳайдовчиси 221-мактабнинг 6-синфида ўқийдиган қизни уриб юборган. Қизча жиддий тан жароҳати олган.

Иккинчи ЙТҲ эса Чилонзор туманидаги Бунёдкор кўчасида содир бўлган. Nexia автомобили ҳайдовчиси (1954 йилда туғилган) 8-синфда ўқийдиган қизни машинасида уриб юборган. Қизча турли даражада тан жароҳатлари олган.
Бобур Жалолов

Теглар:ЙТҲ Тошкент Nexia Matiz 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар