...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда учта янги кўприк қурилади


12:24, 29.03.2016 Жамият
 8 743

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 38 таси кўприклар транспортларга хизмат кўрсатяпти. Улардан 12 таси Истиқлолга қадар қурилган эди.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида янги халқа йўли қурилишига старт берилгани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, 2014 йилда барпо этилган “Нурафшон” кўчаси Беруний кўчасидан Оқтепагача кўчасига давом эттирилиши кўзда тутилган.

Шунингдек янги халқа йўлида транспорт қатновини янада енгиллаштириш, тирбандликнинг олдини олиш мақсадида уларга ҳамоҳанг тарзда Тошкент шаҳрида 3 та янги кўприк қурилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов Тошкент шаҳрида автомобиль йўллари ва кўприклар қурилиши, баъзи йўналишлардаги трамвай йўлларининг демонтаж қилиниши билан боғлиқ матбуот анжуманида маълумот берди.

Янги кўприклардан бири Муқимий ва “Оқтепа” кўчаларини боғласа, иккинчиси бир вақтнинг ўзида Лутфий, “Самарқанд дарвоза”, Байналмилал ва Муқимий кўчаларидан қатнайдиган транспортларга хизмат кўрсатади. “Бунёдкор” шоҳ кўчаси ва Муқимий кўчаси кесишувидаги Муқимий ва Ш.Руставели кўчалари туташган чорраҳада қуриладиган янги кўприкдан эса Нукус кўчасига элтадиган 1 километрлик йўл қурилади.

Матбуот анжуманида таъкидланишича, бу кўприкларни қуриш ишлари жорий йилда ўз ниҳоясига етказилади. Бундан ташқари Тошкентнинг Олмазор туманидаги Сағбон кўчасида ҳам янги кўприк қуриш режаси борлиги маълум қилинди. Бугунги кунда мазкур кўчада соатига 5400 машина ҳаракатланиши мўлжаланган бўлиб, бугун бу кўчада соатига 12 минг автомобиль ҳаракатланади.

Маълумот учун, бугунги кунда Тошкент шаҳрида 38 таси кўприклар транспортларга хизмат кўрсатяпти. Улардан 12 таси Истиқлолга қадар қурилган эди.  
 

Теглар:Тошкент Кўприклар Тошкент шаҳар ҳокимияти Раҳмонбек Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Мухлис
12:58 29.03.2016

Бошқа вилоятлардаям шунақа чиройли кўприклар қачон қуриларкин одамни хаваси келадида, фақат Тошкентдамас вилоятлардаям қурилсин



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар