...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Spark бир йигитни босиб қолди


09:34, 18.07.2017 Жамият
 6 850

Spark машинасини 15 ёшли ўсмир бошқарган бўлиб, у тезликни олиш ва тормоз тепкиларини алмаштириб юборгани айтилмоқда.

Тошкент шаҳрининг “Жомий” қурилиш моллари бозорида кўнгилсиз воқеа юз берди. Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларининг хабар беришича, Spark автомобили бозор автотураргоҳида бир йигитни босиб кетган.
 
Маълум бўлишича, Spark машинасини 15 ёшли ўсмир бошқарган бўлиб, у тезликни олиш ва тормоз тепкиларини алмаштириб юборгани айтилмоқда.
 
Воқеа пайтида автотураргоҳ ёнидаги зина олдида уч йигит турган, машинани кўрган икки нафари ўзини олиб қочишга улгурган, бир йигит эса Spark’нинг тагида қолиб кетган. Бундан ташқари, автомобиль тўхтаб турган Lacetti’га ҳам урилган бўлиши мумкин.
 
Фойдаланувчилардан бирининг ёзишича, машина остида қолиб кетган йигит бозорда қурилиш моллари сотувчиси сифатида ишлаган бўлиб, ўша пайтда тушликка чиққан. Қайд этилишича, у оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган.
Бобур Жалолов

Теглар:Spark Тошкент ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар