...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 1 киши ҳалок бўлди


18:26, 22.07.2017 Жамият
 4 803

Шу куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 4162 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

2017 йилнинг 20 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 5 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 5 нафар шахс тан жароҳати олган, 1 нафар шахс вафот этган.
 
Шу куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 4162 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 928 тасини қўпол турдаги, 21 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
 
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 20 июль куни жами 561 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 378 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 183 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар