...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ШҲТ Форуми: Ҳаракатлар стратегияси муҳокама қилинади


08:46, 29.04.2017 Жамият
 1 974

Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Форумининг XII мажлиси ўтказилади.

Тошкент шаҳрида шу йил 11-12 май кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Форумининг XII мажлиси ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этиладиган ушбу йирик халқаро тадбирни юксак савияда ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.
 
Мажлисда ШҲТга аъзо давлатлар – Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, шунингдек, кузатувчи мақомига эга давлатлар – Ҳиндистон, Покистон, Эрон ва Афғонистоннинг етакчи тадқиқот марказлари экспертлари, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси ва Котибияти, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этиши режалаштирилмоқда.
 
Ўтказиладиган тадбир доирасида ШҲТ ташкил топганининг 15 йиллигида, 2016 йил июнь ойида Тошкентда бўлиб ўтган Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунлари, ШҲТ маконида хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари, хавфсизлик, савдо-иқтисодиёт, транспорт-коммуникация ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек, ташкилотни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилади.
 
ШҲТ Форуми 12-мажлисининг кун тартибида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тақдим этилиб, унинг устувор йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилади. Мазкур стратегиянинг асосий мақсадлари хавфсизликни таъминлаш ва барқарор ривожланиш бўйича ШҲТ фаолиятининг асосий йўналишларига мос келади.
 
Ҳаракатлар стратегиясида транспорт-коммуникация соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бундан ШҲТга аъзо давлатлар ҳам манфаатдордир. Бу борадаги қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиши Осиё билан Европани боғлайдиган халқаро транспорт коридорларининг кўп вариантли тизимини шакллантириш имконини беради.
Бобур Жалолов

Теглар:Ҳаракатлар стратегияси Тошкент ШҲТ форуми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар