...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ўқишга олиб кириб қўйиш учун 6 минг доллар олган фирибгар аниқланди


13:23, 15.06.2017 Жамият
 3 059

6.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олиб, шахсий мақсадларига сарфлаб юборган.

Жорий йилнинг 20 июль куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳудудида ўқишга олиб кириб қўйиш мақсадида фирибгарликка қўл урган шахс аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, муқаддам судланган Ҳ.Ж.Т. таниши Ҳ.Б.нинг ишончига кириб, унинг жиянини олий ўқув юртига киритиб қўйишини ваъда қилган ва ундан 6.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олиб, шахсий мақсадларига сарфлаб юборган.
 
Шундан сўнг, Ҳ.Б. икки йил давомида Ҳ.Ж.Т.дан пулларини қайтариб беришни сўраганида, у турли баҳоналар билан алдаб келгани аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ёрдам сўраб, ариза билан мурожаат этган.
 
Ҳ.Б.нинг аризасига кўра, жорий йилнинг 9 июнь куни Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан хавфли рецидивист томонидан содир этиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент Фирибгар пора 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар