...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ўнлаб "тунги капалаклар" қўлга олинди


20:14, 07.02.2019 Жамият
 7 142

Қўлга олинганлар орасида турли даражадаги қонунбузарликларни амалга оширган аёллар ҳам бор.

 

Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Бектемир, Миробод, Юнусобод, Учтепа ва Чилонзор туманларида дастлабки огоҳлантириш, ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши йўналтирилган профилактик тадбирлар ўтказилган. Тадбир давомида 74 нафар аёл ҳибсга олинган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, аёлларнинг 34 нафар 4 февралдан 5 февралга ўтар кечаси, 40 нафари 5 февралдан 6 февралга ўтар кечаси ушланган.

Уларнинг 11 нафари аввал ҳам Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190-моддаси (фоҳишалик) билан жавобгарликка тортилган. Умуман, қўлга олинганлар орасида аввал қонунни бузганлар кўпчиликни ташкил қилади.

40 аёлдан 30 нафари милиция ходимининг қонуний талабини бажармаслик, алкоголь маҳсулотини жамоат жойида истеъмол қилиш,майда безорилик, одам савдоси, фирибгарлик каби қонунбузарликлар билан ички ишлар бўлимида “меҳмон” бўлган.

Бундан ташқари, ушбу аёлларга жамиятга тўғри келмайдиган ҳаёт тарзида яшашларига кўмаклашган 4 нафар эркак ҳам қўлга олинган. Уларга оид тегишли ҳужжатлар тузилган.

Барча қўлга олинганлар ИИБга олиб олиб борилган ва шахси аниқланган.

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар