...
МЕНЮ
ONLINE TV

10 минг “кўк”ини сотаётган валютафуруш ушланди


19:32, 07.02.2019 Жамият
 7 553

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент кичик халқа йўлида тезкор тадбир ўтказилди.

Прокуратура Матбуот хизматининг хабар беришича, фуқаро С.С. фуқаро С.Х.га жами 10 000 АҚШ долларини, ҳар бир АҚШ долларини 8 500 сўмдан ҳисоблаб сотишга келишиб, эвазига унинг пластик картасидан 100 млн сўм маблағни ечиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар