...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ноодатий ЙТҲ юз берди


17:57, 24.06.2016 Технология
 9 364

Чапдаст ҳайдовчи йўловчилар ўтиш йўлагидан бурилиб олишга ошиқиб, ЙТҲ сабабчисига айланди. ¬

Бугун, 24 июнь куни Тошкент шаҳрида навбатдаги ЙТҲ қайд этилди.  Бу ҳақда Facebook’нинг “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
 
Хабарга илова қилинган тасвирлардан кўриниб турибдики, бу ЙТҲ бошқалардан ноодатийлиги билан фарқ қилади. Оқ рангдаги Matiz ва кулранг Lacetti иштирокида содир бўлган ЙТҲда ҳеч ким жароҳат олмаган. Тасвирлардан шуни англаш мумкинки, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Lacetti ҳайдовчиси сариқ чироқ ёнгач ҳаракатланишни бошлайди. Аста-секинлик билан биринчи йўлакдан қўзғалган Lacetti учинчи йўлакдан тезлик билан чиқиб, йўловчилар ўтиш йўлагидан бурилиб олмоқчи бўлган Matiz’ни чап ён томонидан уриб юборади.
 
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мазкур ЙТҲда 100 фоиз  Matiz ҳайдовичисини айблашмоқда. “Агар Lacetti уриб юбормаган тақдирда ҳам,  Matiz йўлнинг нарига қисмида ҳаракатланаётган автомобиллар ҳалал берарди ва ЙТҲга сабаб бўлиши мумкин эди”, дейди ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.
 
Қолаверса, Lacetti автомобили ҳайдовчиси ҳам айбловлардан четда қолаётгани йўқ. Гуруҳ аъзолари уни светофорниг яшил чироғи ёнмай туриб, ҳаракатланишда айблашмоқда.

Теглар:ЙТҲ Тошкент Водители Ташкента 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Farzona
00:50 01.07.2016

Shu bn birga shu suratni olgan haydovchi ham aybdor harakat vaqtida qöl telefondan foydalanib qoidani buzgan u ham sal qolsa yana bowqa avariyaga sabab böliwi mumkin ediku nega unga hech kim hech narsa demadi


Хусниддин Каримов
15:01 29.06.2016

Агар имконияти булса янги mp3 лардан сайтга жойланглар



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!