...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда "наушник" ва телефондан огоҳлантирувчи пиёдалар йўлаги пайдо бўлди


10:21, 14.09.2018 Жамият
 4 181

Янгича пиёдалар ўтиш йўлаги Меҳрибонлик уйи қаршисида жойлашган.

Бугун, 14 сентябрь куни Тошкентнинг Чилонзор тумани Байналмилал кўчасида ўзига хос пиёдалар ўтиш йўлаги пайдо бўлди. У йўлни кесиб ўтувчи одамларни огоҳлантиради.
 
Янгича пиёдалар ўтиш йўлаги Меҳрибонлик уйи қаршисида жойлашган бўлиб, унинг бошида “Қулоқчинни еч”, “хавфсизликни текшир” ва “телефондан диққатни ол” деб ёзилган.
 
Мазкур огоҳлантиришли пиёдалар ўтиш йўлаги Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ташаббуси билан амалиётга жорий қилинган.
 
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, ҳафтанинг ҳар жума куни “йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни” деб эълон қилинган бўлиб, Тошкент шаҳар ЙҲХБ шу кунда ҳайдовчи ва йўловчилар орасида огоҳлантирувчи буклетлар тарқатяпти ва тарғибот ташвиқот ишларини олиб боряпти.
 
Маълумот учун, огоҳлантирувчи пиёдалар ўтиш йўлаги Туркия ва Германияда оммалашган бўлиб, унинг самарадорлиги синовдан ўтган.




 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Пиёдалар ўтиш йўлаги Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Чилонзор тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар