...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда иккита ширкат раҳбари пора устида қўлга олинди


20:04, 27.04.2017 Жамият
 7 040

Олмазор туманида яшовчи фуқаро Б. дан ишга жойлаштириш эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилади.

Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Шайҳонтохур туманидаги иккита хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбарлари ишга жойлаштиришни “бизнес”га айлантиришга урингани аниқланди. Чўнтак қаппайтиришнинг осон усули уларга қимматга тушди.
 
2017 йилнинг март ойида ўталмай қолган жазосини иш ҳақидан 30 фоизини давлатга ўтказиб бериш шарти билан ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум этилган олмазорлик фуқаро А. иш излаб Юнусобод туманидаги “Зулфия-коммунал” хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати раиси Асрор Равшановга мурожаат этади.
 
А.Равшанов ишга жойлаштириш эвазига 100 АҚШ доллари, бундан ташқари, ҳар ойнинг якуни бўйича ҳам чўтал бериб туришни шарт қилиб қўяди.
 
Шайҳонтохур туманидаги “Хадра коммунал тўлов” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси Адолат Абдуқодирова эса А.Равшановдан ҳам ўтиб тушади. А.Абдуқодирова ундан иш сўраб келган Олмазор туманида яшовчи фуқаро Б. дан ишга жойлаштириш эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилади.
 
Фуқаро А. ва Б.нинг ички ишлар идораларига мазкур ҳолатлар юзасидан қилган мурожаатлари асосида ҳар иккала ширкат раҳбари ҳам ашёвий далил билан қўлга олиниб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Беҳзод Рўзиев

Теглар:Хадра коммунал тўлов Зулфия-коммунал Тошкент Пора 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар