...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда фоҳишалик билан шуғулланаётган 39 нафар аёл ушланди


11:45, 17.03.2017 Жамият
 9 638

Ҳафта давомида 39 нафар фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган аёл қўлга олинган.

Спиртли ичимликлар ичиш, фоҳишалик билан шуғулланиш ва фоҳишахона сақлаш, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва улар савдоси билан шуғулланишни ҳеч бир жамият, ҳеч бир халқ, ҳеч бир миллат оқламайди. Айниқса, биз ўзбекларда андиша, ор-номус ҳар нарсадан юқори туради.
 
9-16 март кунлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш, фоҳишалик билан шуғулланиш, жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида, ўтказилган профилактик тадбирлар давомида 13 та фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш жиноятлари аниқланган. Ушбу ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси, яъни фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилди.
 
Ҳафта давомида 39 нафар фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган аёл қўлга олинган.
 
Жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилган 624 нафар шахсларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилди.

Теглар:Фоҳишалик Фоҳишахона Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар