...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда даҳшатли ЙТҲ юз берди. Юраги бетоблар кўрмасин


12:43, 01.07.2016 Технология
 12 888

Nexia билан кифояланмаган Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги ариқни ҳатлаб ўтиб, темир тўсиққа бориб урилади

Бугун, 1 июль тонггида Тошкент ахборот технологиялари университети қаршисидаги Амир Темур проспектида даҳшатли ЙТҲ юз берди.  Кулранг Gentra ва оқ рангдаги Nexia  иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида Facebook’нинг “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
 
ЙТҲнинг келиб чиқиши сабаблари аниқ эмас. Гувоҳларнинг маълум қилишича, тахминан соатига 160 км тезликда ҳаракатланиб келаётган Gentra автомобили Nexia’нинг биқинидан келиб “қучади” ва уни таниб бўлмас ҳолатга келтиради. Nexia билан кифояланмаган Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги ариқни ҳатлаб ўтиб, темир тўсиққа бориб урилади ва катта арча дарахтини йиқитади.
 
ЙТҲ натижасида ҳеч кимга зарар етмаган. Хабар қолдирган гуруҳ аъзосининг маълум қилишича, ҳайдовчилар ҳам жароҳатланмаган.
 

Теглар:ЙТҲ Тошкент Водители Ташкента 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!