...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 23 ёшли йигит ва унинг Lacetti’си қидирилмоқда


09:56, 02.07.2018 Жамият
 9 145

Дониёр Мирсаидов давлат рақами 10L709LA бўлган Lacetti автомашинасида уйидан чиқиб кетган.

Тошкент шаҳрида Lacetti машинасини миниб уйидан чиқиб кетган ва ҳозиргача ортига қайтмаган 23 ёшли Дониёр Мирсаидов қидирилмоқда. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумотга кўра, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Нодир Мусаев 30 июнь куни ИИБга мурожаат қилиб, 14 июнь куни соат 17:00 ларда ўғли 23 ёшли  Дониёр Мирсаидов давлат рақами 10L709LA бўлган  Lacetti автомашинасида уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаганлигини маълум қилган. Ҳозирда Дониёр Мирсаидовни қидириб топиш чоралари кўрилган.


 
“Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз Дониёр Мирсаидов ва унинг бошқарувида бўлган 10L709LA давлат рақамли Lacetti автомашина қаердалиги ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, зудлик билан ички ишлар органларининг худудий бўлимларига хабар беришингизни ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Lacetti Қидурув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар