...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Lacetti “ухлатилди”


12:45, 17.07.2018 Жамият
 5 315

Lacetti Мирзо Улуғбек туманида эшиги очиқ қолдирилган эди.

15 июль, якшанба куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Lacetti машинаси олиб қочилган. Бу ҳақда ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, шу туманда яшовчи Д.Камолов (исми ўзгартирилган) Қодиров кўчасида эшиклари очиқ қолган Lacetti’ни ҳайдаб қочган.
 
Lacetti эгаси М.Гадоев (исми ўзгартирилган) ИИБга машинаси олиб қочилгани ҳақида хабар қилгач, тезкор қидирув ишлари натижасида машина ТТЗ-2 даҳаси ҳудудидан техник соз ҳолда топилган.
 
Кўрилган чоралар натижасида Д.Камолов қўлга олинган.
Ориф Умиров

Теглар:Тошкент Lacetti Мирзо Улуғбек тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар