...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 21:00дан кейин ишлаган интернет кафелар устидан маъмурий баённома тузилиб, иш судга оширилди


13:13, 10.10.2016 Жамият
 3 173

2016 йил 3-6 октябрь кунлари шаҳардаги 63та “интернет кафе” ва “компьютер клуб” фаолияти ўрганилганда, қатор номақбул ҳолатларга гувоҳ бўлинган.

Тошкент шаҳар ҳокимияти ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган интернет кафе ва компьютер клубларида рейдлар олиб борилмоқда.  2016 йил 3-6 октябрь кунлари шаҳардаги 63та “интернет кафе” ва “компьютер клуб” фаолияти ўрганилганда, қатор номақбул ҳолатларга гувоҳ бўлинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 18 февралда  “Тошкент шаҳрида интернет тармоқлари ва компьютер орқали хизмат кўрсатувчи хўжалик субьектларининг фаолиятини мувофиқлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 146-сон қарорига мувофиқ, интернет кафе ва компьютер клублари кечаси соат 21:00гача иш олиб бориши белгиланган.
 
Ушбу қарорнинг бажарилиши ўрганилганда, унинг талабларини ҳали-ҳамон бузиб келаётган хўжалик юритувчи субъектлар борлиги аниқланмоқда: 
 
Миробод тумани Фитрат кўчаси, 28-уйда жойлашган ZOIR-SIDDIQ BIZNES PLYUS” МЧЖга қарашли “Сhicago” компьютер ўйингоҳи 3 октябрь куни соат 23:00да ва Миробод кўчаси, 27/9-уй, 1,2,3-хонадонларида жойлашган “ART INTER TRAYD” МЧЖга қарашли “PRAYM TIME PLAYSTATION” компьютер ўйингоҳи 5 октябрь куни соат 21:20 да;  
 
Юнусобод тумани 14-мавзеда жойлашган “PLAYSTATION-3” компьютер ўйингоҳи 3 октябрь куни соат 23:00да ва 11-мавзеда жойлашган “GAME CLUB” компьютер ўйингоҳи 3 октябрь куни соат 23:30да;
 
Яшнобод тумани Усмон Носир кўчаси, 13-уйнинг ертўла қисмида жойлашган “PLAYSTATION” компьютер ўйингоҳи    6 октябрь куни соат 23:10 да (7 нафар фуқарога хизмат кўрсатаётганлиги);
 
Яккасарой тумани Братислава кўчаси, 2-уйда жойлашган “VOLCANO GAME” МЧЖга қарашли “ADRENALIN NET” компьютер ўйингоҳи 6 октябрь куни соат 22:30да (17-18 нафар фуқарога хизмат кўрсатаётганлиги);
 
Шайхонтоҳур тумани Лабзак кўчасида жойлашган “RESPECT” компьютер ўйингоҳи 5 октябрь куни соат 22:30да фаолият юритаётганлиги аниқланди.
 
Тунги соат 21:00дан кейин фаолият юритганлиги аниқланган ушбу хўжалик субъектларига нисбатан маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилди ва жиноят ишлари бўйича тегишли судларга юборилди.

Ушбу йўналишда тунги рейдлар давом эттирилади, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимияти ахборотида. 

Теглар:Интернет клуб Тошкент шаҳар ҳокимияти Рейд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар