...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 10 мартадан ортиқ камерага тушган автомобиллар аниқланди


18:56, 19.05.2017 Жамият
 5 322

Тошкентдаги камераларга тушган 6 автомобиль эгаси жарималарни тўлашга тайёр турсин.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Тошкент шаҳрида энг кўп қоида бузган ҳайдовчилар рўйхатини эълон қилди. Мазкур рўйхатда келтирилган автомобиллар Тошкент шаҳридаги чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камералари орқали аниқланган.
 
Биринчи ўринга Spark русумли, давлат рақам белгиси 01 M 114 YA бўлган автомашина ҳайдовчиси лозим топилиб, ушбу автомашина ҳайдовчиси жами 20 маротаба қоидабузарликлар яъни, 14 маротаба белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаслик, 6 маротаба светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунишни хохламаган ҳолда, жарималар миқдорини 7.788.300 сўмга етказди.


 
Иккинчи ўринга Spark русумли, давлат рақам белгиси 01 T 885 TA бўлган автомашина ҳайдовчиси сазовор бўлди. Ушбу автомашина хайдовчиси жами 21 маротаба яъни, 15 маротаба белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаслик, 6 маротаба светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунмаслик каби қоидабузарликларни содир этиб, жарима миқдорини 7.039.425 сўмга етказди.


 
Учинчи ўринда Lacetti русумли, давлат рақам белгиси 01 X 180 YA бўлган автомашина ҳайдовчиси бормоқда. У жами 14 маротаба қоидабузарликлар, жумладан, 13 маротаба белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига, 1 маротаба светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунмаган ҳолда ҳаракатлангани учун, жарима миқдори 5.242.125 сўмни ташкил этади.
 
Тўртинчи ўринни Matiz русумли, давлат рақам белгиси 01 W 320 UA бўлган автомашина ҳайдовчиси банд этган ҳолда, жами 13 маротаба қоидабузарликлар содир этган, яъни, 3 маротаба белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига, 10 маротаба светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунмаган. Жарима миқдори 3.444.825 сўмни ташкил этади.


 
Бешинчи ўринни Nexia русумли, давлат рақам белгиси 01 643 ТТС бўлган транспорт воситаси ҳайдовчиси эгаллаб, у ўз бошқарувидаги автомашинада 13 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузишга «қарор» этди. Ушбу қоидабузарликларнинг 4 таси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаслик, 9 таси светофорнинг таъқиқловчи ишорасида ҳаракатланиш ҳолатларидир. Табиийки, қоидабузарликлар учун жарималар миқдори ҳам кам эмас албатта. 3.295.050 сўм!


 
Якунловчи олтинчи ўринга Nexia русумли, давлат рақам белгиси 01 410 GBA бўлган автомашина ҳайдовчиси маъқул кўрилди. У қоидабузарликлари туфайли 11 марта тезликни белгиланган меъёрдан оширгани учун кузатув камералари нигоҳига тушгани учун 1.647.525 сўм миқдорда жарима тўлашига тўғри келади.

Теглар:Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар