...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятининг 5 та туманида ИИБ бошлиқлари ўзгарди


14:06, 22.04.2017 Жамият
 3 004

Собиқ бошлиқларнинг тақдири қандай кечгани ҳақида маълумот берилмаган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазири томонидан Тошкент вилоятининг бирданига 5 та туманида ИИБ бошлиқлари алмаштирилди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, подполковник Муродов Аваз Акбарович – Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ИИБга, подполковник Ғозиев Дилшод Тўраевич – Паркент тумани ИИБга, подполковник Каримов Шавкат Абдиназарович – Пискент тумани ИИБга, подполковник Қўзибоев Баҳром Баҳодирович – Чиноз тумани ИИБга ва подполковник Эргашев Олим Зокирович – Қуйи Чирчиқ тумани ИИБга бошлиқ этиб тайинланди.

Собиқ бошлиқларнинг тақдири қандай кечгани ҳақида маълумот берилмаган.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент вилояти ИИБ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар