...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида ҳам биометрик паспорт бериш ва хорижга чиқиш учун стикер расмийлаштириш тўхтатилди


14:42, 06.02.2018 Жамият
 4 161

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларининг автоматлаширилган ахборот тизими орқали 6 турдаги хизмат кўрсатилиши вақтинча тўхтатилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, туман Ички ишлар бошқармалари Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ҳамда Тошкент шаҳрининг 70 та Шаҳар ички бўлимларининг автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали хизматлар кўрсатилиши жорий йилнинг 5 февраль кунидан 11 февраль кунига қадар вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
5 февралдан 11 февралга қадар Тошкент вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошкармаси ҳамда 22 та шаҳар, туман Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида ҳам автоматлаширилган ахборот тизими орқали қатор хизматлар кўрсатилиши вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБдан Матбуот хизмати маълум қилди.
 
Айни вақтда Тошкент вилоятида яшовчи кам таъминланган, ўзгалар қаровига муҳтож фуқаролар, ҳаракатланишга  қийналадиган кексаларнинг хонадонларига бориб мобиль биометрик паспорт қурилмаси орқали биометрик паспорт расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларининг автоматлаширилган ахборот тизими орқали қуйидаги хизматлар кўрсатилиши вақтинча тўхтатилди:
 
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаросини биометрик паспорт ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш ҳужжатини расмийлаштириш юзасидан ҳужжатларни қабул ва электрон талабнома шакллантириш;                                
 
2. Жисмоний шахсларга шахсий идентификация рақами бириктириш юзасидан ҳужжатларни қабул килиш ва электрон талабнома шакллантириш;                                     
 
3. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиш рухсат ёзуви стикери расмийлаштириш;      
 
4. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республиксида яшаш гувоҳномасини расмийлшатириш;                                
 
5. Чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикасига таклиф килиш юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш;                               
 
6. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Ташкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида қайд варағини расмийлаштириш.

Теглар:Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Биометрик паспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар