...
МЕНЮ
ONLINE TV

Атиги икки йил! Биометрик паспортлардан кейин нимадан фойдаланамиз?


20:43, 06.12.2018 Жамият
 11 707

Етти йилдирки Ўзбекистон фуқаролари босқичма-босқич паспортини янгилаб келади. Ҳамон эски паспортда юрганлар ҳам бор.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти унинг эгаси шахси ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши ва ундан республика ҳудудида умумфуқаролик ҳужжати сифатида 2021 йилнинг 1 январь кунига қадар фойдаланилиши белгиланган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
2021 йилдан бошлаб, мамлакатда амалдаги паспорт тизими, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва бошқа шу турдаги шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳайдовчилик гувоҳномасидан ташқари) ўрнига идентификацион карталарни (ID-карта) киритиш тизими яратилиши режалаштирилган. Ушбу идентификацион карталарда ҳар бир фуқаронинг ягона идентификацион рақами ва шахсий маълумотлари жойлаштирилади.
 
Маълумот учун, 2021 йилнинг 1 январигача визасиз режим ўрнатилган мамлакатларга (Озарбайжон Республикаси, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Россия Федерацияси, Украина ва Грузия) 2011 йилги намунадаги амалдаги биометрик паспорт билан чиқиши мумкин бўлади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг 2018 йил 30 июндаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган паспортининг амал қилиш муддати 2019 йил 31 декабрга қадар узайтирилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Биометрик паспорт ID-карта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар