...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида пиёдалар йўлаклари оқ-сариқ рангларга бурканяпти


12:22, 05.02.2018 Жамият
 2 384

Вилоят ҳудудида нафақат мавжуд пиёдалар ўтиш жойлари янги кўринишга ўзгартирилмоқда, балки зарур жойларга янги чизиқлар чизилмоқда.

Тошкент вилоятида пиёдалар ўтиш жойларига ёрқинроқ нур қайтарувчи оқ-сариқ рангли бўёқлардан фойдаланилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Бугунги кунда Тошкент вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан вилоятнинг барча шаҳар-туманларида пиёдалар ўтиш жойларига оқ-сариқ рангли бўёқларидан фойдаланилмоқда.
 
Бу тажрибанинг афзаллиги шундаки, оқ-сариқ рангли пиёдалар ўтиш жойлари ёрқинроқ нур қайтариб, ҳайдовчиларнинг эътиборини жалб этади. Пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда алоҳида аҳамиятга молик, дейилади хабарда.
 
Вилоят ҳудудида нафақат мавжуд пиёдалар ўтиш жойлари янги кўринишга ўзгартирилмоқда, балки зарур жойларга янги чизиқлар чизилмоқда.
 
Янги кўринишдаги пиёдалар ўтиш йўлакчалари автомобиль серқатнов ҳудудларда пиёдалар хавфсизлигини оширишга хизмат қилади.
 

Теглар:Пиёдалар йўлаги Тошкент вилояти Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар