...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида бир эркак 19 ёшли қизни калтаклаб, тунаб кетди


15:51, 29.06.2017 Жамият
 5 064

У аввал ҳам қасддан баданга шикаст етказиш, номусга тегиш каби жиноятларни содир этиб, 8 маротаба жавобгарликка тортилган.

Тошкент вилояти Бекобод туманида истиқомат қилувчи 1982 йилда туғилган Ф.Қ. муқаддам ҳам талончилик, ўғирлик, босқинчилик, қасддан баданга енгил шикаст етказиш, номусга тегиш каби жиноятларни содир этиб, 8 маротаба жавобгарликка тортилган.
 
Жорий йилнинг 13 июнь куни “Навбаҳор” фермерлар уюшмасидаги “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди бўйлаб ўтган ички автомобиллар қатнов йўлида, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда, Н.Қ.га (1998 йилда туғилган) ҳужум қилиб, бошига оёқлари билан тепиб, дўппослаган.
 
Ерга йиқилган Н.Қ.ни бўйнидан бўғиб, қулоқларидаги 1.000.000 сўмлик бир жуфт тилла сирғаларини, қўлидаги 500.000 сўмлик SAMSUNG DOUS-2 русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган.
 
Ҳозирги кунда Ф.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент вилояти Бекобод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар