...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент тиббиёт академиясининг ректори ўзгарди


20:14, 14.12.2016 Жамият
 4 001

Тошкент тиббиёт академиясининг ректорлик вазифасини сўнгги 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида 71 ёшли Шавкат Каримов бажариб келганди.

Тошкент тиббиёт академиясининг раҳбари алмашди. Тиббиёт фанлари доктори, профессор Лазиз Тўйчиев Олий таълим муассасасининг янги ректори этиб тайинланди. Тошкент тиббиёт академиясининг расмий сайтида 46 ёшли Лазиз Нодирович Тўйчиевнинг табриги эълон қилинди.
 
Бундан аввал Лазиз Тўйчиев 2014 йил январь ойидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
 
Тошкент тиббиёт академиясининг ректорлик вазифасини сўнгги 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида 71 ёшли Шавкат Каримов бажариб келганди.
 
Баъзи манбаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимини аввал Хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажариб келган Элмира Боситхонова эгаллаган.
Дурдона Расулова

Теглар:Тиббиёт Академия Ректор Соғлиқни сақлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар