...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳрида янги ички ишлар бўлимлари очилди


14:12, 15.06.2017 Жамият
 3 790

Ички ишлар вазири 8-сонли шаҳар ички ишлар бўлимига ташриф буюриб, ушбу бўлимнинг тантанали очилишида қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг маъсулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолаган эди.
 
Унга мувофиқ, Тошкент шаҳрида 70 та шаҳар ички ишлар бўлими ташкил этилиши белгиланган. Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 8-сонли шаҳар ички ишлар бўлимига ташриф буюриб, ушбу бўлимнинг тантанали очилишида қатнашди.


 
Бу ерда бўлим бошлиғи, навбатчилик қисми ходимлари, профилактика инспекторлари, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи инспекторлари, суриштирувчи, жиноят қидирув тезкор вакиллари, паспорт инспектори фаолият кўрсатиши учун яратилган зарур шарт-шароитлар, замонавий ахборот коммуникация технологияларининг жорий этилгани, фуқаролар учун яратилган қулайликлар билан танишди. Очилиш маросимида туман фаоллари, жамоатчилик вакиллари билан учрашди.
 
Бундан ташқари, Ички ишлар вазири шу туманнинг 5-сонли ҳамда Олмазор туманидаги 13 ва 14-сонли шаҳар ички ишлар бўлимларига ҳам ташриф буюрди.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент ички ишлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар