...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамида ёпиладиган кўчалар рўйхати билан танишинг


11:01, 29.08.2018 Жамият
 4 112

Байрам сайллари ўтказиладиган жойлар билан ҳам танишинг.

Ўзбекистон Муcтақиллигининг 27 йиллигини нишонлаш муносабати билан 31 август ва 1 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги марказий кўчаларда барча турдаги транспортлар ҳаракати чекланади.
 
Тошкент шаҳар ҳокимиятининг маълум қилишича, ҳаракат қуйидаги кўчаларда чекланади:
 
31 август куни:
 
– Амир Темур кўчаси – Ислом Каримов кўчасидан Навоий кўчасигача
– Бухоро кўчаси – Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур кўчасигача
– Ислом Каримов кўчаси – Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур кўчасигача
– Матбуотчилар кўчаси – Нуронийлар кўчасидан – Амир Темур хиёбонигача
– Истиқлол кўчаси – Зарафшон кўчасидан – Истиқбол хиёбонигача
– Олой кўчаси – Шаҳрисабз кўчасидан – Истиқлол кўчасигача
– Мустақиллик кўчаси – Шаҳрисабз кўчасидан – Амир Темур хиёбонигача
– Маҳтумқули кўчаси – Шаҳрисабз кўчасидан – Амир Темур хиёбонигача
– Истиқбол кўчаси – Шаҳрисабз кўчасидан – Амир Темур хиёбонигача
 
1 сентябрь куни мушак отиш вақтида:
 
– Сеул кўчасининг Бунёдкор кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми
– Бобур кўчасининг Ўрикзор кўчасидан Шаршара кўчасигача бўлган қисми
– Фурқат кўчасининг Шаршара кўчасидан И. Каримов кўчасигача бўлган қисми
– Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан И. Каримов кўчасигача бўлган қисми
– И.Каримов кўчасининг Ш. Рашидов кўчасидан Қоратош кўчасигача бўлган қисми
– Афросиёб кўчасининг Ш. Рашидов кўчасидан И. Каримов кўчасигача бўлган қисми
– Чилонзор кўчасининг Муқумий кўчасидан Новза кўчасигача бўлган қисми
– Новза кўчасининг Чилонзор кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисми
– Байналминал кўчасининг Бунёдкор кўчасидан Муқумий кўчасигача бўлган қисми
– И. Каримов кўчасининг Бешёғоч кўчасидан Ш. Рашидов кўчасигача бўлган қисмида барча турдаги транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
 
Шунингдек, жорий йил 1 сентябрь куни байрам тадбирлари ўтказиладиган “Локомотив-Анҳор”, “Ғафур Ғулом”, “Бобур”, “Мирзо Улуғбек”, “Ашхобод”, “Фурқат”, “Қуёшча нури”, “Боғишамол”, “Абдулла Қодирий”, “Дўстлик” ва “Грин Парк” боғларига, Ҳайвонот боғи олдидаги майдонга, Республика Байналмилал маданият маркази олдига туташ кўчаларда халқ сайли вақтида ҳамда вазият тақозо этганда бошқа кўчаларда ҳам транспорт воситаларининг қатнови вақтинча чекланиши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент шаҳри Мустақиллик куни кўча 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар