...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар прокурори янги лавозимга тайинланди


18:01, 07.06.2017 Жамият
 6 860

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан, Мажбурий ижро бюросига раҳбар тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 29 май куни “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган эди. Кеча, 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан, мазкур бюрога раҳбар тайинланди.
 
Хабар берилишича, Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланган.
 
Бунгача Ботир Қудратхўжаев Тошкент шаҳар прокурори сифатида фаолият юритаётганди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ботир Қудратхўжаев Тошкент шаҳар прокурори Мажбурий ижро бюроси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар