...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент бозорларига ўрнатилган банкоматлар 14 августдан ўз ишини бошлади


16:00, 14.08.2017 Жамият
 4 187

Пластик карточкадан кунига 100 минг сўмгача бўлган маблағни нақд шаклда олиш мумкин.

Аввалроқ, Тошкентдаги Олой бозори ҳудудида банкоматлар ўрнатилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга қараганда, бундай банкоматлар бугун, яъни 14 августдан нафақат Олой бозорида, балки Юнусобод, Қўйлиқ бозорларида ишлашни бошлади.
 
Тушки вақтгача Олой бозоридаги банкомат олдига 40-50 нафар одам тўпланди. Халқ банки ходими ускунадан фойдаланиш қоидаларини таништириб турди.
 
Пластик карточкадаги пулни нақд пул шаклига ўтказиш учун банкоматдан фойдаланиш ўртача 1 дақиқа вақтни олади. Пластик карточкадан кунига 100 минг сўмгача бўлган маблағни нақд шаклда олиш мумкин.
 
Банкоматдан нақд пул олишда комиссия тўлови белгиланмаган. Банкомат 1000, 5000 ва 10000 сўмлик купюраларда пул тақдим этади.
 
Бозорлардаги банкоматлар эрталабки соат 09:00 дан кечки 18:00 гача ишлайди. Келгусида бундай банкоматларни бошқа ҳудудларга ҳам жойлаштириш режалаштирилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Банкомат Нақд пул Пластик карточка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар