...
МЕНЮ
ONLINE TV

Томорқаси борлар диққатига! Ерни бўш қолдирманг, солиғи кўпайиб кетади


18:51, 16.02.2018 Жамият
 8 583

Маҳалла фаоллари билан хонадонма-хонадон юрилиб, томорқа ер участкасига эга бўлган хонадонлар ўрганилади

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг “Солиқ ставкасини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари” деб номлаган 291-моддасига ўзгартириш киритилгани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Унга мувофиқ, Ўзбекистонда якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинлари экилмаган ёки уни ободонлаштирилмаган ҳолларда уч баробар миқдорда ер солиғи тўланади.
 
Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Ражабовнинг  таъкидлашича, бунинг учун маҳалла фаоллари билан хонадонма-хонадон юрилиб, томорқа ер участкасига эга бўлган хонадонлар ўрганилади.
 
Экин экилмаган ҳолат бўйича ҳар бир ер участкаси эгасига солиқни 3 баробар ставкада тўлаш лозимлиги тушунтирилади ва ёзма тўлов-хабарнома берилади.
Фирдавс БЕК

Теглар:кадастр мол-мулк солиғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар