...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диққат! Ўзбекистон ички чегараларини қайта белгилайди


20:14, 03.05.2018 Жамият
 8 745

Ҳужжатда ер ресурсларини бошқариш соҳасидаги иккита асосий муаммони ҳал этишга эътибор қаратилган.

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 23 апрелдаги “Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Norma.uz хабар қилди.
 
Ҳужжатда ер ресурсларини бошқариш соҳасидаги иккита асосий муаммони ҳал этишга эътибор қаратилган.
 
1-муаммо. Мамлакат ичидаги айрим ҳудудлар чегаралари координаталар тизимига боғланмаган. Бу ер ҳисоботини юритиш, ер ажратиш, ер муносабатларини тартибга солиш борасида муаммоларга сабаб бўлмоқда. Жойлардаги ички чегараларни аниқлашда турли муаммолар юзага келмоқда, сабаби минтақаларнинг маъмурий чегараларини белгилаш ишлари тизимли ташкил этилмаган.
 
Шу сабабли Ергеодезкадастр давлат қўмитасига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2018–2021 йиллар мобайнида маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари белгиланишини таъминлаш топширилди.
 
Шундан сўнг бир ой муддатда маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ёки уларга ўзгартириш киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига, Жўқорғи Кенгесга ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашларига таклифлар киритилади.
 
2-муаммо. Мавжуд 21 млн гектар яйлов ва пичанзорлардан самарасиз фойдаланилмоқда. Сўнгги 25–30 йилда ушбу майдонларнинг 35-40 фоизи деградацияга учраган, уларнинг бешдан бир қисмида ўсимликлар тури ва сони камайиб, ҳосилдорлик 1,5–2 баробарга тушиб кетган.
 
Шу муносабат билан ушбу даврда (2018–2021 йилларда) яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотлар ўтказган ҳолда ер ресурслари хатловдан ўтказилади. Унинг натижаларига кўра Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар юзасидан аниқ таклифлар киритилади:
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ер ресурсларининг тоифалари ва турларини ўзгартириш;
  • ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш;
  • ер ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни ташкил этиш;
  • ҳолати ёмонлашган ва деградацияга учраган майдонларни тиклаш ёки консервация қилиш.
 
Бундан ташқари, Ергеодезкадастр давлат қўмитасининг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ердан фойдаланувчилар томонидан уларга ажратиб берилган ерлардан фойдаланиш ҳолатини мунтазам мониторинг қилиб бориш ҳуқуқини олдилар.
 
Бунда ердан фойдаланувчиларнинг молиявий фаолиятига аралашиш тақиқланади.
Темур Назаров

Теглар:Ергеокадастр кадастр чегара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар