...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистон Президенти Ўзбекистоннинг янги Президенти Шавкат Мирзиёевни табриклади


17:44, 05.12.2016 Жамият
 4 932

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни қўнғироқ қилди. Шунинг билан бирга, қутлов телеграммаси ҳам юборди.

5 декабрь куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистоннинг янги сайланган Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга қўнғироқ қилиб уни Ўзбекистон Президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади.
 
Суҳбат чоғида Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга соғлик-саломатлик, кейинги ишларида муваффақият тилади.
 
Мулоқот давомида икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари борасида фикр алмашди. Жумладан, қардош бўлган икки халқ ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш муҳокама қилинди. Бу хақда “Prezident.tj” сайти хабар бермоқда.
 
Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилиш билан бирга қутлов телеграммасини ҳам юборган.
 
Телеграммада Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни табриклаётганидан хурсанд эканини айтган.
 
“Сизнинг ушбу юқори, шу билан бирга, масуълиятли лавозимга сайланганингиз Ўзбекистон халқи Сизни қанчалик қўллаб-қувватлашини билдиради”, дейилади табрикда.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар