...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистон Ўзбекистонга янги элчи тайинлади


16:58, 20.05.2016 Жамият
 3 338

Янги элчи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ташриф буюрди.

Бугун, 20 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имомийни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
 
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг баъзи масалалари муҳокама қилинди.
 
Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотида раислиги доираси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирларда Тожикистон Республикаси делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
 
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Теглар:Ўзбекистон-Тожикистон Содиқ Имомий ТИВ Абдулазиз Камилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар